АҚШнинг Венесуэладаги операцияси қурбонлари сони очиқланди

Олам

image

АҚШнинг Венесуэлада ўтказган операцияси қурбонлари сони бўйича дастлабки маълумотлар маълум бўлди. Унга кўра, ушбу операцияси оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган. Гап ҳарбийлар билан бир қаторда тинч аҳоли вакиллари ҳақида ҳам бормоқда. Бу ҳақда Венесуэланинг юқори мартабали расмийсига таяниб, “The New York Times” хабар берди.

“Ҳужум оқибатида тинч аҳоли ва ҳарбийларни ҳам қўшганда камида 40 киши ҳалок бўлди”, дейди нашр манбаси.

Шунингдек, Венесуэла президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Делси Родригес ҳам АҚШ операцияси оқибатида давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва тинч фуқаролар ҳалок бўлганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 январь куни тунда Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида портлашлар содир бўлганди. Шундан сўнг АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Венесуэлага кенг кўламли зарбалар берганини, Венесуэла президенти Николас Мадуро эса рафиқаси билан бирга қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини билдирди. https://qalampir.uz/news/venesuela-prezidenti-va-rafik-asi-k-ulga-olindi-va-mamlakatda-olib-ketildi-tramp-129639

АҚШ расмийлари эр-хотинни “наркотерроризм”да айбламоқда, яқин вақт ичида улар АҚШ судида жавоб беради.

Ҳозирда Венесуэла вице-президенти Делси Родригес мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. У Мадуро ва унинг рафиқасини зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда. Маълум қилинишича, улар аллақачон Бруклиндаги (Нью-Йорк) тергов изоляторига етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Венесуэла қурбонлар операция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг