Али Хоманаийнинг беваси вафот этмаган – ОАВ

Олам

image

Эроннинг марҳум олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг беваси омон қолган, унинг ўлими ҳақидаги маълумотлар эса хато бўлиб чиқди. Бу ҳақда маълумот манбасини аниқлаштирмаган ҳолда Эроннинг “Fars” ахборот агентлиги хабар берди.

“Инқилоб раҳбарининг рафиқаси ҳаёт эканини ва унинг вафоти ҳақидаги дастлабки маълумотлар нотўғрилиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий воситалари собиқ олий раҳбарнинг беваси Мансур Хожаста Бағирзода жароҳатланганидан бир неча кун ўтиб вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Мухолифатдаги “Iran International” телеканали эса аёл кома ҳолатида эканини даъво қилган.

Хоманаийнинг беваси 79 ёшда бўлиб, у АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга берган қўшма зарбаси оқибатида яраланган эди. Аёл 1947 йилда тадбиркор оиласида туғилган ва 1964 йилда Хоманаийга турмушга чиққан. Мансур Хожаста Бағирзода – Эрон телерадиокомпанияси собиқ директор ўринбосари Ҳасан Хожаста Бағирзоданинг синглисидир.

Али Хоманаийнинг ўзи 28 февраль куни эрталаб ўз ишхонасида ўлдирилган. Унинг вафоти муносабати билан мамлакат бўйлаб 40 кунлик умумхалқ мотами ва 7 кунлик умумхалқ дам олиш кунлари эълон қилинди. Шунингдек, Эрон ҳудудига уюштирилган ҳужум чоғида Оятуллоҳнинг оила аъзоларидан тўрт киши – қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Али Хоманаий Мансур Хожаста Бағирзода

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг