Андижон ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Жамият
−
09 Декабрь 3505 1 дақиқа
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга кўра, Акмалжон Махамматумарович Тўланов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу вақтгача Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Исомиддин Баҳриддинович Исманов Абдураҳмоновнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, у Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Акмалжон Тўланов 1989 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. Исомиддин Исманов эса 1981 йилда Андижон туманида туғилган. 2006 йилда Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Live
Барчаси