Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 8345 1 дақиқа
Андижон вилоятида ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туман ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги сув йўлини ёпиқ тизимга ўтказган ҳолатда унинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 метр квадрат бўлган жами 68 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимли танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс пулларни тўлиқ олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.
Live
Барчаси