Андижонда 17 ёшли “тунги капалак” ушланди (видео)
3-саҳифа
−
27 Октябрь 32979 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 10-мактаб қизларининг тунги клубда ишлаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Хабарларга эса бир нечта қизларнинг фотосурати илова қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳри 10-умумтаълим мактаби ўқувчи-қизларининг фотосуратлари экани айтилган тасвирлардаги қизлардан 1 нафари мазкур мактаб ўқувчиси – 2008 йилда туғилган Х.Т. экани аниқланган.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлар 2024 йилнинг ёз мавсумига тегишли бўлиб, мактаб томонидан ўқувчи қиз дарс машғулотларида мунтазам қатнашмагани сабабли 10-синфда қолдирилган ва жорий ўқув йилида ҳам Х.Т. мунтазам дарс машғулотларини қолдириб келмоқда.
“Х.Т. нинг хулқи ва хатти-ҳаракатлари юзасидан бир неча бор профилактик суҳбатлар олиб борилганини ва ҳозирда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш ташкил этилиб, Х.Т. Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги тунги клублардан бирининг раҳбари вояга етмаган 14 ёшли қизни клубда раққосалик билан шуғулланишига йўл қўйиб келаётгани аниқланганди.
Live
Барчаси