Андижонда 5 млрд сўмлик дорини ноқонуний ишлаб чиқарганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида фаолият юритган ноқонуний дори ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ушбу манзилда 4 та МЧЖ томонидан тегишли рухсатнома ва сертификатларга эга бўлмаган ҳолда, турли хил дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилган.
 
Тезкор тадбир жараёнида “Simbaby”, “Doclungc”, “Leron”, “Yodigan”, “Polivit” каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Тақидланишича, уларни тайёрлаш жараёнида белгиланган технологик талаблар қўпол равишда бузилиб, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилмаган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тадбирда умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўм бўлган ноқонуний тарзда тайёрланган тиббий маҳсулотлар аниқланган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нархни сунъий ошириб, истеъмолчилардан асоссиз 21,1 млрд сўмдан кўп пул олган дорихоначиларга чора кўрилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон дори воситалари Давлат хавфсизлик хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг