Андижонда 9 ёшли бола ЗИЛ уриб кетиши оқибатида вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 9 ёшли болани ЗИЛ машинаси уриб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 24 февраль куни соат 15:56 да, Балиқчи тумани “Эски Марказ” маҳалласии ҳудудидан ўтган D-105 автомобиль йўлининг “Фарғона ҳалқа йўли” 103-километрида, 2002 йилда туғилган А.Ж. ўзининг “Зил 130” русумли юк транспорт воситасини бошқариб келаётган бўлган ва олдинда тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан кескин югуриб чиққан пиёда, 2017 йилда туғилган Ҳ.М.ни уриб юборган. Бошқарувни йўқотган ҳайдовчи чорраҳада тўхтаб турган Собалт русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган пиёда Ҳ.М. олган тан жароҳатлари билан шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида HOWO русумли юк машинаси велосипеддаги курьерни уриб кетиши оқибатида у вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон пиёда Балиқчи ЗИЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг