Андижонда электр подстанцияси ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 8 октябрь куни соат 18:32 да Андижон шаҳридаги электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш тизимидаги оралиқ станцияда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Андижон шаҳар “Пахтакор” МФЙ Жанубий Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган Андижон Ҳудудий Электр тармоқларига қарашли “Ёйилма” нимподстанцияси ҳудудида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин чиққан.

Андижон вилояти ФВБга ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, соат 18:34 да ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:45 да ўчирилган.

Ходиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дея қўшимча қилинган бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Жондор тумани, “Шўробод” МФЙ, Янгиҳаёт қишлоғида жойлашган, ҳозирда иш фаолиятида бўлмаган 3 қаватли бинода ёнғин содир бўлган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон подстанция ФВБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг