Андижонда Lacetti деворга урилиб, уни ёриб ўтиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
03 Май 11640 1 дақиқа
Бугун, 3 май куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида Lacetti деворга урилиб, уни ёриб ўтиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:10 ларда Булоқбоши тумани “Ривож” МФЙ Янги ариқ кўчасида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи С.С. ўзининг Lacetti русумли автомашинасида Булоқбоши туман марказига қараб ҳаракатланиб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги деворга бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Билдирилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида автомашина олди ўриндиғида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида ЗИЛ йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетганди. Оқибатда юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган.
Live
Барчаси