Андижонда суд раиси пора билан қўлга тушди
Жамият
−
12 Май 9955 1 дақиқа
Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э. коррупцияда гумонланмоқда. Буни Судьялар олий кенгаши тасдиқлади.
Билдирилишича, бугун, 12 май куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э.ни Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 28,211 (Пора бериш)-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.
Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю.Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.
Қайд этилишича, тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
“Ижтимоий тармоқлардаги аксарият манбаларда тарқатилаётган шу мавзудаги хабарлар бўрттирилган бўлиб, барча ҳолатларга тергов йўли билан аниқлик киритилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида ишлаб келган шахс муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 доллар олган вақтда қўлга тушганди.
Live
Барчаси