Андижонда уйида нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида уйида нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Асака туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Хусусан, мазкур туманда яшовчи, 1988 йилда туғилган шахснинг ёнида бўлган 1 дона номсиз спрей идишдаги номаълум суюқлик ва 2 дона номсиз дори воситалари вақтинча сақловга олинган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Хўжаобод туманидаги унга тегишли хонадон кўздан кечирилганда, ушбу манзилда нарколаборатория ташкил этилгани маълум бўлган.

Нарколабораториядан спрей идишларда бўлган номсиз суюқликлар, оқ рангли кукунсимон моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда наркотиклар тайёрлашда керак бўладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ҳисобланади.

Ҳозирда нарколаборатория эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 75 ёшли фуқаронинг уйидан 20 кг “марихуана” гиёҳванд моддаси топилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон нарколаборатория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг