Андижондаги бозор яқинида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
06 Февраль 1866 1 дақиқа
Бугун, 6 февраль куни Андижон шаҳар Найман кўчаси ҳудудида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли бўлган озиқ-овқат сақлаш омборида (бозор ҳудудида бўлмаган) ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:06 да ФВБга ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган жойга соат 13:13 да етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 13:36 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида озиқ-овқат сақлаш омборининг 75 квадрат метр майдонда шифт том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ёнғиндан 800 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “дом” ёниб кетган эди.
Live
Барчаси