Англия кубоги ўйини вақтида мухлис вафот этди
Спорт
−
12 Январь 1096 1 дақиқа
Кеча, 11 январь куни Англия кубогининг 1/8 финал босқичида доирасидаги “Норвич Сити” ва “Уолсолл” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин давомида мезбон жамоа мухлиси стадионда вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клуб баёнотида айтилишича, учрашув давомида мухлисга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
“Марҳумнинг оила аъзоларига хабар берилди ва клуб ушбу оғир паллада уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Шунингдек, клуб фавқулодда ҳолат пайтида ўз вазифасини сидқидилдан бажарган тиббий ходимлар, хавфсизлик хизмати ва атрофдаги мухлисларга чуқур миннатдорлик билдиради”, дейилади “Норвич Сити” баёнотида.
Маълумот учун, ушбу баҳсда “Норвич Сити” “Уолсолл”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Англия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия Премьер-лигаси 20-тур доирасидаги “Лидс Юнайтед” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви олдидан мезбон жамоа мухлиси стадионда вафот этган эди.