АПЛда 8-тур учрашувлари якунланди
Спорт
−
20 Октябрь 1707 3 дақиқа
Кеча, 19 октябрь куни Англия Премьер-лигасида 8-тур учрашувлари якунланди. Якунига етган тур учрашувида турнир жадвали пешқадами ҳисобланган “Арсенал” жамоаси “Фулҳэм” майдонида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. “Манчестер Сити” турда “Эвертон” устидан ғалабани расмийлаштирди. Турнинг марказий баҳсида “Манчестер Юнайтед” сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига “Ливерпуль” жамоаси устидан зафар қучди.
АПЛнинг 8-турнинг барча учрашувлари тафсилотлари билан танишинг:
“Ноттингем Форест” 0:3 “Челси”
“Челси” меҳмонда жуда ишончли ҳаракат қилди, ҳимоядаги ишончли ҳаракатлар ва ҳужумдаги муваффақиятлар эвазига сафардан 3 очко билан қайтди.
“Брайтон” 2:1 “Ньюкасл Юнайтед”
“Брайтон” ўйин давомида устунликни қўлга олди, бир неча вазиятдан самарали фойдаланиб, 3 очкони қўлга киритди. “Ньюкасл” эса муҳим очколарни қўлдан бой берди.
“Бернли” 2:0 “Лидс Юнайтед”
“Бернли” ўз уйида қатъий ҳимоя ва самарали ҳужум билан барча вазиятларда устунлик кўрсатди ва шу устунлик билан ғалаба қозонди.
“Кристал Пелас” 3:3 “Борнмут”
Бу учрашув томошабоп ва кўп голли учрашув бўлди. Томонлар бир-бирига қарши ҳужум қилган ҳолда, бир неча маротаба ҳисобда олдинга чиқди, охир-оқибат учрашув жанговар дуранг билан якунланди.
“Манчестер Сити” 2:0 “Эвертон”
“Манчестер Сити” ўз майдонида рақибни босим остида ушлаб, ишончли ғалаба қозонди. “Эвертон” ҳам имкониятларга эга бўлди, бироқ бу имкониятлардан самарали фойдалана олмади.
“Сандерленд” 2:0 “Вулверхемптон”
“Сандерленд” ўйинда ўз мухлислари қаршисида ишончли ҳаракат қилди. Ҳимоядаги ва ҳужумдаги самарали ҳаракатлар мезбонларга якунда ғалабани тақдим этди.
“Фулҳэм” 0:1 “Арсенал”
Турнир жадвали пешқадами “Арсенал” “Фулҳэм” майдонида кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. Биргина вазиятдан унумли фойдалана олган лондонликлар якунда керакли ғалабани қўлга киритди.
“Тоттенхэм” 1:2 “Астон Вилла”
“Астон Вилла” меҳмонда таркибли ўйин намойиш эта олди. Ҳужум ва ҳимоядан бир вақтда самарали фойдаланди. “Тоттенхэм” ўз майдонида дурранг натижага эришиш учун уларга биргина гол камлик қилди.
“Ливерпуль” 1:2 “Манчестер Юнайтед”
Турнинг марказий учрашувида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Ливерпул” майдонида ғалаба қозона олди. МЮ учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳисобни очишга эришди ва ўйинни назорат қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида “Ливерпуль” ҳисобни тенглаштиришга эришди, бироқ якунда “Манчестер Юнайтед” ғалаба голини киритиб ғалабани расмийлаштирди.
“Вест Хэм Юнайтед” – “Брентфорд”
Бу учрашув бугун, 20 октябрь куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, АПЛда якунига етган тур учрашувларидан сўнг Лондоннинг “Арсенал” жамоаси 19 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
“Манчестер Сити” эса турдаги ғалабаси билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликда “Борнмут” жамоаси бормоқда. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 25 октябрь кунидан старт олади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь