Аргентина ўртоқлик ўйини учун 10 миллион сўрамоқда
Спорт
−
18 Октябрь 11253 1 дақиқа
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) ноябрь ойида Марокашга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Марокаш Қироллик футбол федерацияси (FRMF)дан 10 миллион доллар тўлов ҳамда тураржой, саёҳат ва трансляция харажатларини қоплашни сўради. Бу ҳақда “Мороccо world news” хабар берди.
Манбаларга кўра, FRMF дастлаб бу талабни дарҳол рад этган, бироқ орадан кўп ўтмай, музокарани давом эттириш учун янгиланган таклиф билан чиққан. Ҳозирча ҳеч бир томон расмий баёнот бермаган, аммо AFA ва FRMF ўртасидаги суҳбатлар парда ортида давом этмоқда.
Агар томонлар молиявий келишувга эриша олса, ўйин яқин ҳафталарда расман эълон қилиниши мумкин. Акс ҳолда, учрашувнинг санаси кечиктирилиши ёки бутунлай бекор қилиниши эҳтимоли бор.
Марокаш учун Лионель Месси бошчилигидаги жаҳон чемпионларини қабул қилиш мамлакат футболининг халқаро нуфузини оширадиган катта спорт ва медиа воқеаси бўлади. Аргентина эса бу учрашувни мавсумолди тайёргарликнинг муҳим босқичи сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари саралаш босқичидаги кетма кет 16 ғалабаси билан янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси