Автобусда наркотик сотаётган ҳайдовчи ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида жамоат транспортида гиёҳвандлик воситаси сотаётган автобус ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишловчи, 1985 йилда туғилган шахс Бобур кўчасида бошқарувидаги хизмат автобуси ичида шартли харидорга 2 дона политилен ўрамдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Тадбир давомида унинг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна 9 та ўрамда, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nехiа 3 машинасидан йирик миқдорда наркотик топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Автобус наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг