Аёл жазмани билан ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Давлатобод туманида жазмани билан биргаликда ёлланма қотил орқали эрини ўлдиришга уринган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида жорий йилнинг 4 март куни Давлатовобод туманида яшовчи аёл ўзининг жазмани билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган турмуш ўртоғини нотаниш шахс орқали 6000 АҚШ доллар эвазига ўлдиришни режалаштираётгани ҳақида тезкор маълумот олинган.

Шундан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилиб, буюртмачилар Telegram мессенжери орқали шартли қотил билан суҳбатлашиб, шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғини Cobalt автомашинасида ёлғиз юришини, Андижон-Наманган йўлидаги овлоқ жойида ўлдириб, автомашинасини ёқиб юбориш кераклигини ҳамда эвазига 6000 АҚШ доллари беришларини айтган.

Тадбир иштирокчилари томонидан жабрланувчи ўлдирилгани акс этган қотиллик жинояти саҳналаштирилади ва шартли қотил ушбу ҳолатни видеотасвирга олиб, буюртмачи аёл ва унинг жазманига видеони кўрсатади. Буюртмачилар келишилган пул маблағидан 5500 АҚШ долларини шартли қотилга бераётган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иш қўзғатилиб, гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида тадбиркорни 1500 доллар эвазига ўлдиришга келишган ёлланма қотил ва унинг шериклари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган ёлланма қотил Қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг