Айшвария Рай эри билан ажрашяпти – ОАВ
Маданият-санъат
−
06 Август 2024 81089 2 дақиқа
Сўнгги пайтларда ҳинд матбуотини дунё гўзали, актриса Айшвария Райнинг турмуш ўртоғи Абҳишек Баччан билан ажрашаётгани ҳақидаги хабарлар эгаллади.
Ҳали расмий тасдиғини топмаган миш-мишларга кўра, эр-хотиннинг оилавий ҳаётида баъзи муаммолар мавжуд. Масалан, Айшвария қайнонаси Жая Баччан билан яхши муносабатда эмаслиги ҳамда уйдан чиқиб кетгани ҳақидаги маълумотлар оммага сизиб чиққан.
Шу сабабли Ҳиндистонда бўлиб ўтган ва йил тўйи деб ном олган Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг тўйига актриса турмуш ўртоғисиз, фақат қизи билан борган ва худди шу тўйда қатнашаётган қайнона ва қайнотаси билан кўришмаган, биргаликда суратга ҳам тушмаган.
Қолаверса, сергак ҳинд попарациячилари Айшвария Рай қизи билан Нью-Йоркда ёлғиз дам олаётганини суратга олишган.
Бу эса ажрим ҳақидаги миш-мишларни янада кучайтирган.
Аммо жуфтликнинг ҳеч бири ҳозирча миш-мишларга жавоб бергани, уларни тасдиқлаганича йўқ.
Уларнинг ажрашиш ёқасида эканига ягона кичик далил эса ижтимоий тармоқларда Абҳишек Баччан хотини билан ажрашаётгани ҳақидаги постга лайк босганидир.
Маълумот учун, Айшвария Рай ва Абҳишек Баччан Болливуднинг энг севимли жуфтликларидан бири ҳисобланади. Бу жуфтлик фильмларда ишлашдан тортиб, ҳақиқий ҳаётда ҳам романтикага ва эртакларга бой севги ҳикоясини бошдан кечирган. Абҳишек ва Айшвариянинг тўйига бу йил 17 йил тўлди. Уларнинг бир нафар қиз фарзанди бор.
Малика Норбекова
Live
Барчаси