Азиз Абдуҳакимов Президент маслаҳатчиси бўлди
Жамият
−
19 Ноябрь 6661 1 дақиқа
Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони қабул қилинди.
Тайинлов муносабати билан Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов Табиат ресурслари вазири сифатида ишлаган. У 2023 йилдан бери Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Президентнинг тегишли фармони билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилганди.
Live
Барчаси