Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
23 Сентябрь 13412 1 дақиқа
Ўзбекистонлик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 6 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган IBA.PRO бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бу ҳақида спортчи ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Бокс оқшомида Жалоловга қарши россиялик 36 ёшли чарм қўлқоп устаси Виталий Кудуков рақиб бўлади. Кудуков айни вақтда профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. Қолган 3 та жангда имкониятни бой берган.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов шу кунга қадар профессионал боксда 15 марта жанг ўтказиб, уларнинг 14 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов ўзининг сўнгги жангини 5 апрель куни Остонада ўтказган ва профессионал фаолиятида биринчи марта рақибини нокаутга учрата олмаган эди. У украиналик Игорь Шевадзуцкийни 10 раунд давом этган тўқнашувда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган.
Live
Барчаси