БАА Президенти мамлакат “уруш ҳолатида” эканини эълон қилди

Олам

image

Бирлашган Араб Амирликлари Эрон ҳужумлари фонида “уруш ҳолатида” турибди, бироқ бу вазиятдан аввалгидан кўра кучлироқ бўлиб чиқади. Бу ҳақда БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён телевидение орқали баёнот берди.

У Амирликлар Қуролли кучларига “ушбу уруш давридаги” роли учун миннатдорлик билдирган ва куч тузилмаларини “мамлакатга шарафли хизмати” учун олқишлаган. Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, шунингдек, БААда истиқомат қилувчи хорижлик резидентларнинг ҳиссасини юқори баҳолаган.

“Биз уруш ҳолатидамиз ва мен уларга ўз бурчимизни бажаришга ваъда бераман. Бу вазият бизга мажбуран юкланди ва биз ўзимизни, оилаларимизни ҳамда мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қиляпмиз”, дейди у.

БАА раҳбари Теҳрон ҳужумлари оқибатида жароҳатланган беш кишини (икки нафар БАА фуқароси, шунингдек, Ҳиндистон, Судан ва Эроннинг бир нафардан фуқаролари) бориб кўрган.

“БАА — жозибали, гўзал ва намунали мамлакат, бироқ адашманг. БААнинг “териси қалин ва гўшти аччиқ” — бизни ютиб юбора олмайсиз”, дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг Муваққат раҳбарият кенгаши агар Яқин Шарқ мамлакатлари ҳудудидан ҳужумлар уюштирилмаса, уларга қарши янги зарбалар бермаслик ҳақида қарор қабул қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон БАА уруш Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг