Эрон АҚШга қўйган талабларини юмшатди – ОАВ

Олам

image

Эрон АҚШга ҳарбий можарони тўхтатиш шартлари бўйича янги таклиф юборди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Унга кўра, аввалги талаб АҚШ блокадасини дарҳол бекор қилиш эди. Энди бу мажбурий шарт сифатида қўйилмаган.

Қайд этиш жоиз, Теҳрон музокараларни бошлаш учун портлар блокадасини олиб ташлашни асосий шарт сифатида илгари сурган эди. Энди эса Эрон Ҳормуз бўғозини очиш масаласини Вашингтон томонидан ҳужумларни тўхтатиш ва блокадани бекор қилиш кафолатлари билан бир вақтда муҳокама қилишни таклиф қилмоқда.

Манбаларга кўра, Эрон воситачилар орқали Покистонда келаси ҳафта бошидаёқ музокараларни бошлашга тайёр эканини билдирган, аммо АҚШ ҳозирча бу таклифларни қабул ҳам қилмаган, рад ҳам этмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз ёрдамчиларига Эронга қарши узоқ муддатли блокадага тайёргарлик кўришни буюрганди. Маълум қилинишича, Оқ уйдаги сўнгги йиғилишларда, жумладан махсус вазиятлар марказида, Трамп Эрон иқтисодиёти ва нефть экспортига босимни давом эттириш мақсадида мамлакат портларини блокада қилишни маъқул кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Теҳрон Ҳормуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг