БААда Россия-Украина музокараларининг иккинчи босқичи кутилмоқда
Олам
−
04 Февраль 798 2 дақиқа
Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатишга қаратилган тинчлик музокараларининг иккинчи босқичи яқин кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Музокаралар АҚШ воситачилигида ташкил этилади. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар қилди.
Учрашувда БАА, АҚШ, Россия ва Украина вакиллари иштирок этади. Асосий масала Россия томонидан босиб олинган Шарқий Украинадаги ҳудудларнинг келажакдаги тақдири.
Музокаралар Россиянинг Украинага сўнгги дрон ва ракета ҳужумлари фонида ўтказилиши айтилмоқда. Ушбу ҳужумлар Украина энергетика инфратузилмасига зарар етказиб, совуқ об-ҳаво шароитида электр ва иситиш тизимларида узилишларга сабаб бўлди. Украина Президенти Владимир Зеленский Россияни аввал эришилган энергетика объектларига ҳужум қилмаслик келишувини бузганликда айблади.
Ўтган ой Абу-Дабида музокараларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтганди. Бу АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ташаббуси билан Москва ва Киев ўртасида ўтказилган илк тўғридан тўғри музокара ҳисобланади.
Россия мазкур учрашувларда Украинадан Донбасс ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқишни ва босиб олинган ҳудудларнинг Россияга тегишли эканини тан олишни талаб қилмоқда. Украина эса фронт чизиғини музлатиш тарафдори бўлиб, ҳудудлардан воз кечишни рад этмоқда ҳамда хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда.
Украина делегациясига Хавфсизлик кенгаши раиси Рустам Умаров, Россия томонига эса ҳарбий разведка раҳбари Игорь Костюков бошчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинага яна ҳужум қилгани, бунинг ортидан мамлакатда электр энергия ва иситиш тизими издан чиққани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль