Банк ходимлари одамларни ўғирлаб, уларнинг номига кредит олгани аниқланди

Олам

image

Қозоғистонда бир нечта банкларнинг ходимлари одамларни ўғирлаб, уларнинг номига кредит расмийлаштирган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.

Прокуратура маълумотига кўра, банк ходимларидан ташкил топган жиноий гуруҳ беш йил давомида ижтимоий жиҳатдан заиф қатлам вакилларини кредит олиш мақсадида ўғирлаб келган. Жабрланганлар сони 348 нафарни ташкил этган, умумий зарар эса 3,7 миллиард тенге бўлган.

Тергов версиясига кўра, жиноий гуруҳга республиканинг турли ҳудудларидан 25 киши, жумладан, тўртта тижорат банки ходимлари кирган.

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси дастлаб пресс-релизда банкларнинг номларини келтирган, бироқ кейинроқ уларни ўчириб ташлаган. Аммо кўпчилик ушбу рўйхат билан танишиб улгурган: “AO Kaspi Bank”, “АО Forte Bank”, “АО Евроосиё банки” ва “АО Alatau City Bank”.

Кейинчалик банкларнинг қўшма баёнотида уларнинг собиқ ёки амалдаги ходимларининг жиноят иши аъзолари экани ҳақида расмий хабарнома олмаганини билдирган. Шу билан бирга, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноий йўл билан қўлга киритилган мулклар аниқланган. Олмаота шаҳридаги хонадонлар ва ер участкалари, қимматбаҳо автомобиллар шулар жумласидан. Шунингдек, катта миқдорда нақд пуллар ҳам топилган. Мусодара қилинган мулкларнинг умумий қиймати эса 2,7 миллиард тенге деб баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон кредит банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг