“Барселона” Рэшфордни сотиб олмайди: МЮ уни қайтариб олмоқчи
Спорт
−
07 Январь 1985 1 дақиқа
“Барселона” ижара муддати якунлангач, “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфордни тўлиқ трансфер қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар молиявий чекловлар туфайли футболчини қўйиб юборишга қарор қилиши мумкин, чунки клубда унинг трансферини тўлиқ сотиб олиш учун етарли маблағ мавжуд эмас.
Ўз навбатида, “Манчестер Юнайтед” Рэшфордни яна ўз сафига қайтаришга умид қилмоқда. Клуб яқинда Маркус билан келиша олмаган бош мураббий Рубен Аморимни истеъфога чиқарди. “Юнайтед” раҳбариятининг фикрича, янги мураббий қўл остида Рашфорд жамоадаги етакчилик ўрнини яна тиклаши мумкин.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд 2025 йил июль ойидан буён “Барселона”да ижара асосида тўп суриб келмоқда. У каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 25 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.