Биз Эрон билан музокара ўтказяпмиз – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп сўнгги бир неча кун ичида Эрон раҳбарияти билан музокаралар ўтказганини ва бу музокараларни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Вашингтонда “Мелания” номли ҳужжатли фильм намойиши вақтида гапирди.

Трампнинг айтишича, айни пайтда АҚШнинг жуда катта ва қудратли ҳарбий кемалари Эронга томон йўл олган. 

“Бу кемалардан фойдаланишга тўғри келмаса, жуда яхши бўларди”, деган Оқ уй раҳбари. 

Журналистлар Трампдан Эрон томонига қандай талаблар қўйилгани ҳақида сўраганида, у икки асосий шартни очиқ айтганини билдирган:

  1. Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак;
  2. Норозилик намойишларида қатнашаётган фуқаролар ўлдирилмаслиги лозим.

Кеча, 29 январь куни АҚШ Президенти Эронга нисбатан турли чораларни кўриб чиқаётгани, жумладан, Эрон раҳбарияти ва хавфсизлик кучларига нишонли зарбалар бериш вариантлари ҳам муҳокама қилинаётгани маълум бўлган. “Reuters” манбаларига кўра, Трамп бундай чоралар орқали норозилик билдираётган эронликларни руҳлантириш ва мамлакатда ҳокимият алмашувига шароит яратишни кўзлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон ядровий келишувни қабул қилмаса, Теҳронга қарши ҳарбий зарба берилиши мумкинлиги билан таҳдид қилганди.

Шундан сўнг, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ҳар қандай тажовузга дарҳол ва қатъий жавоб беришга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Эрон Қуролли кучлари тўлиқ шай ҳолатда ва 12 кунлик урушдан олинган сабоқлар янада тез, кучли ва самарали жавоб бериш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп Мелания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг