Боғчаларда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларидаги давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Болалар заҳарланган ҳудудлар қаторига Қуйи Чирчиқ тумани ҳам қўшилди ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Аниқланишича, кеча, 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари туман тиббиёт бирлашмаларига соғлиғидаги қатор шикоятлар (тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши) билан мурожаат қилган.

Дастлабки тиббий кўриклар хулосаси асосида бемор болаларга зарурий муолажалар амалга оширилган ҳамда шу куннинг ўзида аксарият болаларнинг соғлиғи яхшилангани туфайли уйларига жавоб берилган, оғир аҳволдаги беморлар аниқланмаган.

Билдирилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармаси ҳамда Пискент, Бўка ва Оққўрғон туман бўлимлари мутахассислари томонидан ДМТ муассасаларининг ошхоналари кўздан кечирилиб, болалар суткалик истеъмол қилган таомлардан олинган намуналар лабораторияларда тегишли тартибда текширилмоқда.

Болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ ҳар қандай вазият мутасадди идораларнинг алоҳида назоратида ўрганилади.

Бугун, 25 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дастлабки тахминлар асосида болалар соғлиғидаги ўзгаришларга сифатсиз сут маҳсулотлари сабаб бўлгани айтилган эди. Мактабгача таълим ташкилотларига шу куни олиб келинган 3,2 фоизли кефир маҳсулоти Оққўрғон туманидаги цехларнинг бирида ишлаб чиқарилгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўка Қуйи Чирчиқ оммавий заҳарланиш Пискент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг