Бош прокуратурада икки мансабдор ишдан олинди

Жамият

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки амалдори ишдан олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Раҳматуллаевич Шукуров ўз хоҳишига билан берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва департамент органларидан бўшатилди.

Шунингдек, Адлия катта маслаҳатчиси Муҳаммаджон Набижонович Рўзматов ўз хоҳишига билан берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва департамент органларидан бўшатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Шохруҳ Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Иноят Раҳматуллаевич Шукуров Мухаммаджон Набижонович Рўзматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг