Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади
Жамият
−
30 Июль 2665 1 дақиқа
Ўзбекистонда Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 28 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади ҳамда Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлови ўтказиб борилади. Шунингдек, Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм ишланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилиши ва Шерали Жўраев номидаги миллий қўшиқчилик телетанлови ҳар йили ўтказилиши хабар қилинган эди.
Live
Барчаси