Бразилия мундиал учун сафар либосини тақдим этди
Спорт
−
13 Март 1021 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган сафар либосини намойиш этди. Бу ҳақда Бразилия футбол федерацияси расмий саҳифаларида хабар берди.
Карло Анчелотти бошчилигидаги терма жамоанинг асосий либослари “Nike” компанияси томонидан тақдим этилган бўлса, сафар либослари “Jordan” логосида намойиш этилди. Маълумотларга кўра, бу бренд тарихда илк марта халқаро футболда ишлатилмоқда.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси жорий ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Марокаш, Шотландия ва Гаити терма жамоалари билан бирга “C” гуруҳидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар март ойида бўлиб ўтадиган халқаро танаффусда терма жамоага чақирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси