Бразилиялик тадбиркор Неймарга миллиард доллар мерос қолдирди – ОАВ
Спорт
−
04 Сентябрь 15667 1 дақиқа
Бразилияда яшовчи ва тўғридан тўғри ворислари бўлмаган тадбиркор ўзининг миллиард долларлик бойлигини Неймар номига қолдирди. Эркак ўзини ошкор қилишни истамади, бироқ ҳужжатларда ҳамма мулк машҳур футболчига ўтиши белгиланган. Бу ҳақда “Терра” хабар қилди.
“Менга Неймар ёқади. Мен кўп жиҳатдан ўзимни у билан боғлайман. У ўзини ўйлайдиган одам эмас, ҳозирги кунларда бу жуда кам учрайди”, дея васият сабабини тушунтирган тадбиркор.
Хабар қилинишича, ҳозирча Неймар жамоаси мерос масаласи бўйича расмий билдиришнома олмаган.
Бу воқеа Бразилия жамоатчилиги ва футбол мухлисларида катта қизиқиш уйғотди. Агар мерос ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқланса, Неймар футбол майдонидан ташқарида ҳам энг бой спортчилардан бирига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг “Сантос” футбол клуби Бразилия футбол конфедерациясига Неймар сон мушакларининг шишиб қолганини маълум қилганди. Мазкур ҳолат сабаб Неймарнинг Бразилия терма жамоасига қайтиши амалга ошмаслиги гумон остида қолмоқда.
Жаҳонгир Болтабоев
Live
Барчаси