Британия ҳам Аҳмад аш-Шарани “қора рўйхат”дан чиқарди
Олам
−
08 Ноябрь 1300 1 дақиқа
Буюк Британия Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шара ва мамлакат Ички ишлар вазири Анас Хаттобдан санкцияларни олиб ташлади. Бу ҳақда қироллик Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатда келтирилган.
Суриянинг иккала лидери ҳам кеча, 7 ноябрь куни санкциялар рўйхатидан чиқарилган.
“Қуйидаги шахслар ягона рўйхатдан чиқарилди ва энди уларнинг активлари музлатиб қўйилмайди: Аҳмад Ҳусайн аш-Шара, Анас Ҳасан Хаттоб”, дейилади ҳужжатда.
6 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам Аҳмад аш-Шара ва Анас Хаттобдан санкцияларни олиб ташлаган эди. АҚШ томонидан киритилган резолюция учун 15 аъзодан 14 нафари овоз берган, Хитой овоз беришдан тийилган.
Жорий йилнинг март ойида эса Буюк Британия Суриянинг 24 та ташкилотидан, жумладан Марказий банк, бир қатор банклар ва нефть компанияларидан санкцияларни олиб ташлаган. Октябрда қироллик “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатидан ҳам чиқариб ташлади.
Маълумот учун, Аҳмад аш-Шара 2024 йил охирида Башар Асадни ағдариб, президентликка келган. У 2003 йилда Ироқда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга қарши курашишда “Ал-Қоида”га қўшилган. 2006 йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган ва 5 йил Ироқ қамоқхоналарида қолган.
Live
Барчаси