Британиянинг собиқ бош вазири Microsoft’га ишга кирди

Олам

image

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Риши Сунак Microsoft корпорациясининг катта маслаҳатчиси лавозимини эгаллади. У, шунингдек, Американинг Anthropic стартап компаниясига ҳам маслаҳатчилик қилади. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.  

Нашрнинг ёзишича, Сунак ушбу компанияларда лавозим олганига қарамай, ҳали ҳам Буюк Британия парламенти депутати ҳисобланади. Шунингдек, у илгари таҳлилчи сифатида ишлаган Американинг Goldman Sachs банкидаги маслаҳатчи лавозимини ҳам давом эттиради.

“Мен катта маслаҳатчи сифатида ўзгаришлар инсонлар ҳаётини иложи борича яхшилашга хизмат қилишига ёрдам бермоқчиман”, дейди собиқ бош вазир.

У, шунингдек, бу лавозимлардан оладиган маошини ўзи ва рафиқаси асос солган The Richmond Project хайрия ташкилотига эҳсон қилишини маълум қилган.

Anthropic ва Microsoft Сунак Буюк Британияда “мос равишда изоляцияланган ва ҳар қандай лобби фаолиятидан ажратилган” бўлишини ваъда қилган.

Эслатиб ўтамиз, Риши Сунак 2022 йил кузида Буюк Британия бош вазири бўлган эди. У 2024 йил ёзида сайловлардаги мағлубиятдан сўнг ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этганини эълон қилди ва рафиқаси билан бирга Даунинг-стритдаги уйини тарк этди. Унинг ўрнини Лейбористлар партияси етакчиси Кир Стармер эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Microsoft Риши Сунак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг