Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим бўлади – Роналду

Спорт

image

Футбол юлдузи Криштиану Роналду ўз фаолияти якунига яқинлашаётганини очиқ тан олди. Португалиялик юлдуз 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг учун сўнггиси бўлишини тасдиқлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.


“Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Голлар уряпман, тезлигим ва ўткирлигимни сақлаб турибман. Терма жамоада ўйнашдан завқланяпман. Аммо тўғрисини айтсам, фаолиятимни тез орада якунлайман. Бу эҳтимол, бир ёки икки йил ичида бўлади”, дейди Роналду Саудия Арабистонида ўтказилган туризм ва сармоя бўйича глобал саммит видеомулоқотида.

Португалиялик афсона 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган Жаҳон чемпионатини фаолиятидаги сўнгги мундиал сифатида кўрмоқда:

“Албатта, бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим бўлади, чунки ўшанда 41 ёшда бўламан. Футболга 25 йилимни бағишладим, жуда кўп рекордлар ўрнатдим. Энди эса фақат лаҳзадан завқланмоқчиман”, дея қошимча қилади у.

Шунингдек, Роналду ўғли Криштиану Жуниор ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Одам сифатида ҳеч ким биздан яхшироқ бўлишини истамаймиз. Лекин мен фарзандларим мендан ҳам яхшироқ бўлишини хоҳлайман. Унга босим ўтказмайман, муҳим нарса шуки, у бахтли бўлсин. Қайси йўлни танлашидан қатъи назар, мен унинг таянчи бўламан”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду тележурналист Пирс Морганга берган интервьюсида яқин келажакда фаолиятини тугатишни режалаштираётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати Криштиану Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг