Бу узоқ давом эта олмайди – “Барселона” афсонаси Фликни огоҳлантирди

Спорт

image

“Барселона” афсонаси Ривалдо Каталония клуби ҳимояси ҳамда Ҳанси Фликнинг юқори чизиқли тактикаси туфайли жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишда қийналаётгани ҳақида ташвишини билдирди. Ривалдо Фликни жамоада ўзгариши қилишга чақирди. Бу ҳақда “Telegrafi” нашри хабар берди.

“Флик баъзи ўзгаришлар қилиши керак. Бу ҳолат шундай давом эта олмайди. Айрим вазиятлар мураббий зиммасида бўлиши аниқ, аммо баъзилари ўйинчиларнинг ўйинда етарли даражада ҳаракат қилмаслигидан келиб чиқади”, дейди “Барселона” собиқ футболчиси Ривалдо.

Унинг айтишича, баъзан ҳимоячилар ўртасида алоқа етишмайди ёки ўйинчилар рақиб ҳужумчиларни гол уриш зонасида бўш қолдириб қўйишади.

“Бу ҳар доим мураббийнинг айби эмас. Кўп ҳолларда футболчилар мураббий тайёрлаб берган режани тўлиқ тушунишмайди”, дея қўшимча қилди бразилиялик афсона.

Каталонияликлар сўнгги тўртта ўйинда жами саккизта гол ўтказиб юборган, жумладан, Чемпионлар лигасида “Челси”га қарши учрашувда учта гол қабул қилган. Натижада “Барселона” турнирнинг дастлабки 5 турида икки бор мағлубиятга учраб, ўз дарвозасидан умумий ҳисобда 10 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Ривалдо Ҳанси Флик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг