Бугун “Насаф” “Ал-Вахда” билан куч синашади

Спорт

image

Бугун, 3 ноябрь куни қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасидаги 4-тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қаршида БААнинг “Ал-Вахда” клубини қабул қилади. Учрашув соат 18:45 да Қаршининг “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.


Баҳсни саудиялик ҳакамлар биригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Халид Салех Ал-Тураисга  қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Маки Алабакрй, Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари ёрдам беради. ВАР ҳаками Султон Санат Алҳарби.

Жамоалар шу пайтга қадар 1 марта ўзаро тўқнаш келган. Томонларнинг илк учрашуви 2002 йилда бўлиб ўтган.  Бу баҳсларда “Насаф” 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Қаршиликлар миллий чемпионатда сўнги иккита учрашувда дурранг натижа қайт этган бўлса, “Ал-Вахда” эса БАА ички биринчилигида сўнги 5 та учрашувдан бери ғалабали серия қайт этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-турда Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасига, 2- турда эса “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши учрашувларда мағлубиятга учраган эди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари умумий жадвалда сўнги ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Насаф” ОФК Элит Чемпионлар лигаси “Ал-Вахда”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг