Бугун “Насаф” “Трактор” билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 24 ноябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасидаги 5-тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қаршида Эроннинг “Трактор” клубини қабул қилади. Учрашув соат 18:45 да Қаршининг “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоалар шу пайтга қадар 2 бор ўзаро тўқнаш келган. Томонларнинг илк учрашуви 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  бўлиб ўтган ва унда “Насаф” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб учрашувида ҳам қаршиликлар худди шу ҳисобда ғалаба қозонган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнги 6 та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётган бўлса, “Трактор” эса сўнги 5 та учрашувнинг 3 тасида ғалаба, 1 та дурранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Маълумот учун, эронликлар якунланган 4 та турдан сўнг 8 очко билан жадвалда 4-ўринда бормоқда, “Насаф” эса барча учрашувларда мағлубиятга учраган ҳолда жадвалда энг сўнги ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Насаф” Элит Чемпионлар лигаси “Марказий”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг