Бугун Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди
Спорт
−
10 Январь 9524 1 дақиқа
Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги 2-тур доирасида майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари бу сафар Эрон вакиллари билан баҳс олиб боради. Учрашув “Принс Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00 бошланади.
Мазкур ёш тоифасида жамоалар сўнгги бор 2023 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келган. Тошкентда бўлиб ўтган ушбу учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, уларни Осиё кубогига йўлланмасиз қолдирган эди.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигидаги мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турда Ливанга қарши учрашувда Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромовнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё кубогида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинган эди.