Бугун Ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги иштирокини давом эттиради

Спорт

image

Бугун, 16 февраль куни Медет Назаров ва Даниил Ейбог Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокларини давом эттиришади. 

Медет Назаров Тошкент вақти билан соат 14:00 да тоғ чанғисининг слалом дастурида стартга чиқади. Шунингдек, ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог эса 15:20 да бошланадиган 500 метр масофадаги саралаш баҳсини ўтказади.

Маълумот учун, Даниил Ейбог кеча, 15 февралга ўтар кечаси шорт-трек бўйича 1500 метр масофада кечган баҳсларда чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финалга йўл олган эди. Ярим финалдаги чиқишида Ейбог ўз гуруҳида роппа-роса икки дақиқа 18 сонияда билан учинчи бўлиб финишга келди. У якунда “Б” финалда иштирок этиб, мусобақани 14-ўринда якунлади.

Медет Назаров эса жорий йилнинг 14 февраль куни тоғ чанғиси бўйича гигант слалом дастуридаги баҳсларда иштирок этди. Назаров дастлабки чиқишда 1:25.75 сония натижа қайд этди. Бу орқали Медет маррага етиб келганида 48-поғонага жойлашди. Якунда эса 54-ўриндан жой олди. Иккинчи чиқишдан сўнг 1:21.14 сониялик кўрсатгич билан тўрт поғона юқорилаб, 50-ўринни эгаллади. Назаров чемпиондан +21.89 сония кўпроқ вақт сарфлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Медет Назаров Даниил Ейбог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг