Бугун ЕЧЛнинг икки фаворити Бирмингем ва Дортмунд жамоаларини меҳмон қилади

Спорт

image

Бугун Европа Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинлари давом эттирилади. Унда “Барселона” ўз уйида Дортмунднинг “Боруссия”сини ва ПСЖ ўз уйида “Астон Вилла”ни қабул қилади.

“Барселона” “Боруссия”ни имтиҳондан ўтказади

Жорий мавсум аввалида “Барселона”ни қабул қилиб олган Ханси Флик жамоани буткул ўзгартириб юборди. Клубни ҳужумкор жамоага айлантира олди. Каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси “Реал Мадрид”ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. Охирги ўйинда ўз уйида “Бетис” билан дуранг ўйнаган бўлса-да, “Барселона” чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолди. Энди навбат Чемпионлар лигасига. Жамоа ушбу турнирда ҳам мазмунли ўйин намойиш этмоқда ва ғолибликка асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бугунги рақиб “Боруссия” эса Бундеслигада 41 очко жамғарган ҳолда 8-поғонани қайд этмоқда. Кўриниб турибдики, дортмундликлар ҳам бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратган. Демак бу баҳс ҳам мухлисларни зериктириб қўймаслиги аниқ. Зеро, илк ўйин бўлишига қарамасдан. Ушбу ўйин 10 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Франция чемпиони бўлган ПСЖнинг эндиги мақсади Европа

Парижликлар ўтган ҳафта якунида муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини нишонлади. Энди Луис Энрике қўл остидаги жамоанинг бор эътибори Европа Чемпионлар лигасига қаратилган. Клуб бугун ўз уйида Бирмингемнинг “Астон Вилла”сини қабул қилади. Парижликлар сафида ўз ўрнини топа олмаган Марко Асенсио айни дамга келиб, айнан “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилмоқда ва клуб сафида бир нечта голларда иштирок этмоқда. Бугун Асенсио ҳам собиқ клубига ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Дарвоқе, “Астон Вилла” АПЛда 51 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни банд этиб келмоқда. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашдан чиққанича йўқ, аммо жуда қийин бўлади. Шу сабаб, Унаи Эмери бошчилигидаги клуб Европа Чемпионлар лигасида ижобий натижа қайд этишга уриниб кўради. Бу баҳс ҳам мухлисларни зериктириб қўймаслиги аниқ. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 10 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Маълумот ўрнида, иккала жуфтликларнинг жавоб баҳслари 16 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ПСЖ Европа Чемпионлар лигаси Боруссия Астон Вилла чорак финал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг