ИИБ қидирувида бўлган шахс Тошкентда қўлга олинди

3-саҳифа

image
Тошкентда 20 дан ортиқ жанговар ва пневматик қурол сақлаган шахслар ушланди north_east

Тошкентда 20 дан ортиқ жанговар ва пневматик қурол сақлаган шахслар ушланди

Бир нечта жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Р.Ш. исмли шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Терговдан яширингани сабабли унга нисбатан Ромитан туман ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган.

ИИБ хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида унинг Тошкент шаҳрида яшириниб юрган манзили аниқланиб, қўлга олинган ва 4-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида фуқаронинг яшаш хонадонидан 1 килограммга яқин порох ҳамда 20 дона турли калибрли гильзалар ва махсус пичоқлар топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик қидирув ИИБ тергов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг