ChatGPT энди ҳуқуқий ва тиббий маслаҳатлар бермайди

Технология

image

Жорий йилнинг 29 октябрь куни OpenAI ўз хизматларидан фойдаланиш сиёсатини янгилади. Эндиликда фойдаланувчиларга ChatGPT орқали ҳуқуқий ёки тиббий масалаларда маслаҳат олиш тақиқланади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, янги қоида билан ChatGPT’нинг таълим, уй-жой, бандлик, молиявий фаолият ва кредитлаш, суғурта ҳамда муҳим давлат хизматлари билан боғлиқ соҳаларда ҳам маслаҳатлар бериши чекланади. Бундан ташқари, ChatGPT энди миграция ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича ҳам фойдаланувчиларга маслаҳат бера олмайди.

“Биз фойдаланувчилардан хизматларимиздан тўғри фойдаланишни талаб қиламиз. Қоидалар ёки хавфсизлик чораларига риоя қилинмаслиги тизимларга кириш ҳуқуқининг бекор қилиниши ёки бошқа чоралар кўрилишига олиб келиши мумкин”, дейилади OpenAI баёнотида.

Шунингдек, компания хизматларидан таҳдид, қўрқитиш, таъқиб қилиш, туҳмат, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланиш қатъиян ман этилганини эслатган. Тақиқланган фаолиятлар орасида жинсий зўравонлик, терроризм, қурол ишлаб чиқиш ёки ундан фойдаланиш, қимор ўйинлари ҳам бор.

OpenAI, шунингдек, ўз хизматларини инсон рухсатисиз унинг овози ёки реалистик тасвирини яратиш, фақат шахсий хусусиятларига асосланиб жиноят содир этиш хавфини баҳолаш ёки башорат қилиш учун ишлатишни ҳам ман қилди.

Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг ташқи кўринишини танқид қилиш, уларга носоғлом овқатланишни тарғиб қилиш ёки ёшга оид чекловларга эга маҳсулот ва фаолиятларга киришини таъминлаш ҳам тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ OpenAI ўзининг ChatGPT сунъий интеллект чат-боти учун боланинг руҳий ҳолати ёмонлашганида ота-онани хабардор қилиш каби янги назорат функциясини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ChatGPT OpenAI

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг