Чехия ҳукумати истеъфога чиқди
Олам
−
06 Ноябрь 2025 2741 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни Чехия Бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат ўз йиғилишида истеъфога чиқиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбарига таяниб, ČТК хабар берди.
Петр Фиаланинг сўзларига кўра, у бугун, 6 ноябрь куни истеъфо ҳақидаги аризасини мамлакат президенти Петр Павелга топширади. Чехия конституциясига кўра, ҳукумат мамлакат парламентининг қуйи палатаси – Депутатлар палатасининг янги таркиби шакллангач истеъфога чиқади. Ушбу палата сайловлари жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари бўлиб ўтган.
Кутилишича, Президент амалдаги ҳукуматга янги кабинет тузилмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этишни топширади. Янги ҳукумат кечиктирмай, кейинги ой ўрталаригача иш бошлаши керак. Жорий йилнинг 3 ноябрь куни ANO, SPD ва Motorist партиялари октябрь бошидаги парламент сайловларида кўпчилик овозга эга бўлиб, ҳукумат коалициясини тузган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль