Ўзбекистонда чиқиндидан қарздорларга оммавий огоҳлантириш юборилмоқда

Жамият

image

Кеча, 15 январь куни республика бўйича чиқинди хизматидан юзага келган 9,3 млрд сўм қарздорлик учун жами 118 минг 646 та абонентга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақамидан SMS хабарнома орқали огоҳлантириш юборилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, айни дамда ҳам огоҳлантириш ишлари давом этмоқда. Ушбу огоҳлантиришдан сўнг, 5 кун ичида қарздорлигини бартараф этмаган абонентларнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов ўрнатилади.

Маълумот учун, ушбу тартиб 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун амал қилади. Айни тизим 2025 йил 1 ноябрь ойидан бошлаб ойма-ой қўлланиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида аҳоли учун маиший чиқинди ташиш хизматлари кўрсатиш жараёнида жиддий қонунбузилишларга йўл қўйилиб, 250 мингга яқин истеъмолчидан жами 8,8 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз тўлов ундирилгани ҳақида хабар берилганди. Айрим хонадонлардан чиқиндилар умуман олиб кетилмаган ёки хизматлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса-да, уларга тўловлар ҳисобланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чиқинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг