“Дача”га бораётганлар огоҳлантирилди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистонликлардан мамлакатдаги меҳмон уйларига интернет орқали олдиндан тўлов қилишда шошилмаслик сўралмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди.

Билдирилишича, интернет орқали, айниқса Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларидаги “дача”ларни банд қилиш учун олдиндан тўлов қилиш бўйича эълонлар жойлаштирилмоқда. Уларнинг орасида фирибгарлар ҳам ишонарли эълонларни жойлаштирмоқда. Суратлар ва видеолар ҳақиқий эълонлардан олинган бўлади.

Фарқи шундаки, фирибгарлар катта ва ҳашаматли уйларни жуда арзон нархда таклиф қилади. Мижозлари кўплигини, олдиндан тўлов қилиш зарурлигини таъкидлайди. Тўлов қилинган заҳоти бу ҳақдаги эълон ва чат ўчириб ташланади.

“Буларга алданмаслик учун фақатгина расмий сайтлардан фойдаланинг. Арзон нархдаги уйларга ҳеч қачон олдиндан тўлов қилманг”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ меҳмон уйлари Дача

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг