Дам олиш кунлари ҳаво салқинлайди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 30-31 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 30 августда 31-36 даража, 31 август-1 сентябрда 28-33 даражани ташкил этади.

Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво сезиларли бўлади, 1 сентябрга бориб, ҳарорат кечаси 13-16 даражагача пасаяди. Шу кунларда республика бўйича булутсиз ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 30-31 август ва 1 сентябрда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутсиз бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30-31 августда 10-14 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 30 август куни кундузи ҳарорат 34-36 даража, 31 август ва 1 сентябрь кунлари 30-32 даража бўлади. Ҳарорат кечалари аста-секин 13-15 даражагача пасаяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет 2025 йилнинг сентябрь ойида қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида тахминий прогнозларни эълон қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет куз ҳаво ҳарорати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг