Дам олиш кунлари аксарият ҳудудларда қор ёғади
Бу қизиқ
−
16 Январь 5218 2 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг 16-18 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 16 январь куни кундузи ва эртага, шанба кунига ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир ёғади, аста-секин қорга аянади) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир кечга томон бошланади.
Эртага, 17 январь куни кундузи республика бўйича барқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, аммо унинг жадаллиги нисбатан камаяди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ушбу кунларда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Жорий йил 18 январь – якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб Навоий, Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Бугун, 16 январь куни кундузи ҳаво ҳарорати 5-8 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 16 январда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. 16 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда бугун, 16 январь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Ҳарорат 6-8 даража илиқ бўлади. Шанба куни кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи вақти-вақти билан бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.