Дарё ўзанидан 1 млрд сўмлик қум қазиб олганлар ушланди
3-саҳифа
−
03 Март 4054 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 1 млрд сўмлик табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган рейд тадбирида фуқаро А.Х. ва бошқалар тумандаги “Қовчин” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қашқадарё” дарёси ўзанидан махсус техникалар ёрдамида 39,5 минг метр куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлатга 1 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда Қизил китобга киритилган тоғ қўйини отган овчи ҳайвонот дунёсига 412 млн сўм зарар етказган эди.