Декабрда қандай об-ҳаво бўлади?

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг декабрь ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қишнинг илк ойида ўртача ойлик ҳарорат нормага нисбатан 1–1,5 даража баланд бўлади. Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кескин ўзгариб туради: кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, кундузи 12-17 даража илиқдан 2-7 даража илиққача. Ойлик ёғингарчилик миқдори норма атрофида ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.

Январь ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бироз совуқроқ бўлади. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда ҳарорат катта диапазонда ўзгариб туради: кечаси 3-8 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача. Учинчи ўн кунликда аномал совуқлар кутилмоқда: кўпчилик ҳудудларда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, Нукус ва Урганч атрофларида кечаси 20-25 даража совуққача тушиши мумкин.

Февраль ойи кўп йиллик нормаларга яқин бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўн кунликда аномал совуқлар давом этади: кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди: кечаси 2-7 даража совуқдан 3-8 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат 15-20 даражагача кўтарилиб, ҳаво исиши мумкин. Ёғингарчилик меъёр доирасида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ёғингарчилик Ўзгидромет декабрь ойи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг