Доллар курси пасайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,11 сўмга тушди ва 12 142,10 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 95,66 сўмга ошди ва 14 079,98 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,56 сўмга кўтарилди ва 150,53 сўмни ташкил этди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 34 минг 300 сўмга ошди ва 1 млн 863 минг 400 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 1 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 24 млн 41 минг 732 сўмга ошган ва 832 млн 540 минг 514 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг